Луис Энрике: Кейинги ўйинга финал сифатида қарашимиз керак

Луис Энрике Чемпионлар лигаси доирасидаги ПСЖ - "Барселона" баҳсидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Очиғи, мағлуб бўлишни хоҳламагандик. Биз яхши ўйин намойиш этаётгандик. Рақиб ҳам жуда кучли жамоа. Иккинчи бўлимда уларга кучли босим ўтказдик. Шундай бўлсада, "Барса" ҳисобда олдинга чиқиб олди. 

Кейинги баҳсга финал сифатида қарашимиз керак. Яхшиланишимиз ва ўз устимизда ишлашимиз керак"
, - деди Луис Энрике. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!