Маҳмуд Мурадовнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум

  • 15 май, 2023, 09:16
  • 0
  • MMA

22 июль куни Лондон шаҳри "UFC Fight Night 224" турнири ташкил этилади.

Марказий жанги оғир вазн тоифаси вакиллари Том Аспинал ва Марчин Тюбура ўртасида бўлиб ўтувчи турнирда ҳамюртимиз Маҳмуд Мурадов ҳам октагонга кўтарилади. У АҚШ вакили Браян Барбаренага қарши жанг қилади.

Барбарена аввал ярим ўрта вазн (77,1 кг) тоифасида ҳаракат қиларди.Мурадов билан ўрта вазн 84 кг) тоифасида жанг қилади.

Маълумот учун, ҳамюртимизнинг рекорди 25-8 бўлса, Барбаренанинг кўрсаткичи 18-10 кўриниш олган.

IMG_20230515_090138_411

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!