Манба: “Ан-Наср” Брозович билан келишувга эришди

“Интер” ва Саудиянинг “Ан-Наср” клублари Марсело Брозович трансфери бўйича келишиб олди.

Журналист Жанлука Ди Марсионинг сўзларига кўра, душанба куни клублар келишувни ёпиши керак. “Ан-Наср” “Интер”га 23 миллион евро тўлайди.

Брозович Саудия клуби билан шартномага кўра йилига 20 миллион евро маош олади. У билан 3 йиллик шартнома тузилиши кутилмоқда.

Хорватиялик хавбекнинг миланликлар билан шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган бўлиб, унга кўра у солиқлар тўламаган ҳолда йилига 12 миллион евро олади.

30 ёшли футболчи ўтган мавсумда "Интер" сафида 40 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 6 та голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!