"Манчестер Сити" асосий ҳимоячиси билан янги шартнома имзолади

"Манчестер Сити" англиялик ҳимоячи Жон Стоунз билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.

Манбанинг маълум қилишича, "шаҳарликлар" футболчи билан амалдаги келишувни 2026 йилгача узайтирди. Стоунз янги битимга кўра, ҳафтасига 250 минг фунт маош олади. 

Англия терма жамоаси аъзоси 2020/21 йилги мавсумда 22та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урган. Ҳимоячи 2016 йил 55 миллион евро эвазига "Эвертон"дан "Сити"га кўчиб ўтган эди. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию