"Манчестер Сити" "Атлетик" ҳимоячиси учун 66 млн евро тўлашга тайёр

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби “Атлетик” Бильбао марказий ҳимоячиси Эмерик Лапортни ўз сафида кўрмоқчи.

El Chiringuito нашри тарқатган хабарга қараганда “шаҳарликлар” 23 ёшли французга ўтган ёзги трансферлар чоғидаёқ қизиқиш билдиришган эди. Бироқ, уларнинг бу режаси амалга ошмай қолган эди. Нашрнинг ёзишича “Сити” ушбу амалга ошмай қолган трансферни жорий ҳафтада амалга оширмоқчи.

Таъкидлаш лозимки, Лапортнинг басклар билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган. Ушбу келишувга кўра унинг товон пули 66 млн еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Лапорт жорий мавсум Ла Лигада жами 19та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!