“Манчестер Сити” дарвозабонини чемпионлик байрамидан ҳайдаб юборишди

“Манчестер Сити” футболчилари кетма-кет тўртинчи маротаба Англия чемпионлигини қўлга киритганидан кейин стадиондан бошланган байрамни ресторанларда давом эттирди.

Жамоанинг захира дарвозабони Скотт Карсон ноқулай вазиятга тушиб қолди. Daily Mail нашрининг ёзишича, 38 ёшли голкиперни тонгги соат тўртга яқин чемпионлик банкетидан ҳайдаб юборишди.

Манбага кўра, бунга Карсоннинг ресторанда жанжал чиқариш ва муштлашув уюштиришга уринга сабаб бўлгани айтилмоқда.  

Скотт Карсон 2019 йилдан бери “Манчестер Сити” аъзоси ҳисобланади. Бугунги қадар асосий таркибда уч маротаба майдонга тушган футболчи жамоанинг барча совринларига шерик ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!