"Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Матеус Нунес "шаҳарликлар" бош мураббийи Пеп Гвардиола ҳақида гапирди.

“У ўзига хос. У шунчаки ҳамма нарсани яхшилаб ўйлаб кўради ва ўйинчилардан нимани хоҳлаётганини аниқ билади. У бўшашишимизга имкон бермайди, чунки босим жуда юқори ва биз ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишимиз керак. Балки биз бироз дам оладиган лаҳзалар бўлар, аммо "Реал"га қарши ўйнаймизми ёки кубок учун олтинчи дивизион жамоасига қарши ўйнаймизми, унга фарқи йўқ, унинг ўйинга бўлган қарашлари ўзгармайди", - деди Нунес "Манчестер Сити"нинг расмий сайтига берган интервьюсида.

53 ёшли испаниялик мураббий 2016 йилнинг февралидан бери «Манчестер Сити»ни бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида “шаҳарликлар” 16 та соврин – Чемпионлар лигаси, бешта Англия чемпионати, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати, УЕФА Суперкубоги, икки марта Англия кубоги ва иккита Англия Суперкубоги ҳамда тўртта Лига кубогини қўлга киритди. Жорий мавсумда ҳам «Манчестер Сити» АПЛ ва Англия кубогида ғолиб чиқишни мақсад қилган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию