"Манчестер Сити" Кевин де Брёйне билан шартномани узайтиради

"Манчестер Сити" клуби ярим ҳимоячиси Кевин де Брёйне тез орада “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномасини узайтиради.

ESPN тарқатган хабарга қараганда 26 ёшли бельгиялик футболчи билан 2023/24 йилги мавсум якунига қадар мўлжалланган шартнома имзоланади. Унга кўра футболчининг ҳафталик маоши 295 минг евро этиб белгиланади.

Маълумот учун, де Брёйне жорий мавсум “Манчестер Сити” сафида жами 32та баҳсда иштирок этиб, ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 13та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!