“Манчестер Сити” ёзда барибир Лемарни қўлга киритмоқчи

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ушбу ёзги трансфер ойнаси вақтида “Монако” ярим ҳимоячиси Тома Лемарни сотиб олишга ҳаракат қилиб кўради. Бу ҳақда The Telegraph хабар бермоқда.

22 ёшли футболчи “Манчестер Сити”дан ташқари “Арсенал”, “Челси” ва “Ливерпуль” каби жамоаларнинг ёзги трансфер ойнаси вақтидаги асосий мақсадларидир.

Маълумот учун, Лемар 2015 йилдан буён “Монако”да тўп тепб келади. У бу мавсум 30 баҳсда иштирок этди ва  5 та тўп киритишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!