“Манчестер Юнайтед” ҳимояни “бетонлайдиган” футболчи топди

“Манчестер Юнайтед” ёзда таркибида жиддий ўзгаришлар қилади. Яқинлашиб келаётган иккита трансфер бозорида клуб ўн беш нафарга яқин футболчи билан хайрлашишга қарор қилган.

Селекция бўлими таркибга жалб қилинадиган янги ўйинчилар рўйхатини тузмоқда. Таклиф этиладиган ҳимоячилар орасида Жаррад Брантуэйт асосий нишон сифатида белгиланди.

Манчестерликлар Рафаэль Варан ва Жонни Эвансга рухсат бериб юбормоқчи. Жаррад уларнинг ўрнини тўлдириши керак.

“Эвертон” Жаррад Брантуэйтни осонликча қўйиб юбормайди. Катта миқдорда бадал пули талаб қилиши айтилмоқда.

Манчестерликлар рўйхатга “Ницца”дан Жан-Клер Тодибо, “Спортинг”дан Гонсалу Инасиу ва “Бенфика”дан Антониу Силва каби ҳимоячиларни ҳам киритди.

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию