Манчестерликлар “Барса”нинг янги юлдузини сўраяпти

“Манчестер Юнайтед” келаси мавсум “Барселона” ҳужумчиси Витор Рокенинг хизматларидан фойдаланмоқчи.

Манчестерликлар асосий ҳужумчига айланиши кутилаётган Расмус Хёйлуннинг ўсиши учун унга рақобатчи сифатида бразилиялик форвардни ижарага олиб келишни режалаштиряпти.

Витор Роке жорий йилнинг бошида Каталония суперклубига кўчиб ўтганди. Хави Эрнандес бошчилигидаги мураббийлар штаби 19 ёшли футболчи асосий таркибга кириши учун тажрибасини ошириши лозим, деб ҳисоблайди.

Клуб уни ижарага беришга тайёр. Витор Рокени манчестерликлардан ташқари, “Лион”, “Ницца”, “Наполи”, “Севилья”, “Бетис” каби жамоалар ўз сафига чорлаяпти.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию