Манжукич фаолиятини Қатарда давом эттиради

"Ювентус" клуби ҳужумчиси Марио Манжукич қишки трансфер ойнаси вақтида жамоани тарк этади. Goal нашри тарқатган хабарга кўра, унга Қатар жамоаси қизиқиш билдирмоқда.

Хорватиялик футболчи Қатар клубига якуний жавобини душанбага қадар билдириши лозим. Қайд этиш жоиз, Манжукич жорий мавсум туринликлар сафида бирор марта майдонга тушмади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию