Марадонани олган "Динамо" Мўйдин Мамазулуновни ўз сафига қўшиб олди

 

Про-Лига баҳсларига Тошкентда тайёргарлик кўраётган “Динамо” жамоаси таркиби кучайтирилмоқда. Бу ҳақда самарқандликлар матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Ўтган ҳафтада жамоа сафига “Машъал”дан Марадона Сафаров, “Сўғдиёна” дарвозабони Шоҳруҳ Эшбўтаев, “Қизилқум” ҳимоячиси Виктор Григорьевлар келиб кўшилганди. 

Куни кеча эса “Динамо” таркибига ўтган мавсумни Фарғонанинг “Нефтчи” клуби сафида ўтказиб, 9 гол билан фарғоналиклар тўпурари бўлган Муйдин Мамазулунов келиб қўшилди. Тажрибали ҳужумчи жамоа машғулотларида иштирок этмоқда.

“Динамо” 5 март куни Тошкентдаги дастлабки йиғинни якунлаб, 6 март куни Самарқандда тиббий кўрикдан ўтади. Навбатдаги йиғин ҳам 9 март кунидан пойтахтимизда ташкил этилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, “Динамо” Про-Лига 1-тури доирасида 25 март куни Ғузорда “Шўртан” жамоаси меҳмони бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!