Марат Бикмаев энди "Локомотив" клуби бош менежери!

27 октябрь куни ушбу мавсум футболчилик фаолияти билан хайрлашган Марат Бикмаев “Локомотив” клуби тизимида иш бошлагани ҳақида хабар бергандик.

Бугун Марат Бикмаев клуб раҳбарияти қарорига кўра, «Локомотив» ПФК бош менежери этиб тайинланди. Маълумот учун, шу пайтгача ушбу лавозимда Тўлабек Абрарович Акрамов ишлаб келаётганди.

Эндиликда «Локомотив»нинг барча ёшдаги жамоалари фаолиятини таъминлаш, клуб тизимидаги кадрлар сиёсатини олиб бориш Бикмаев зиммасидаги вазифа ҳисобланади.

Шу ўринда Марат Рифкатовичга янги лавозимда омад ва зафарлар тилаб қоламиз, - дейилади клуб матбуот хизматининг хабарида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!