Марин Чилич яна бир бор тенгсиз эканини исботлади

Бразилияда ўтказилаётган “Rio Open – 2018” мусобақасида хорватиялик теннисчи Марин Чилич илк даврадан муваффақиятли ўтди.

Рио-де-Жанейро шаҳри мезбонлик қилаётган турнирнинг биринчи даврасида Марин аргентиналик Карлос Берлокни  6:3, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа у иккинчи босқичда франциялик Гаэль Монфис  ва аргентиналик Орасио Себальос учрашуви ғолибига қарши кортга чиқади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!