Мария Шарапова: Мен яна бир жангда иштирок этаман

Мария Шарапова “WTA Shenzhen Open – 2018” турнирида Зарина Диясга қарши ўтган учрашув ҳақидаги фикрларини айтиб ўтди.

 “Бугун мен энг яхши ўйинимни кўрсата олмадим. Зарина эса муносиб қаршилик кўрсатди. Мусобақанинг яна бир босқичига чиқдим, бу эса яна бир жанг бўлади дегани. Хитойда ўтказиладиган турнирлар менга жуда ёқади ва ушбу мусобақалар мен учун омадли ўтади”, - дейди Мария.

Эслатиб ўтамиз, Мария Шарапова ҳамда Зарина Дияс ўртасидаги учрашув 6:3, 6:3 ҳисобида якунланган эди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!