Мария Шарапова Россияга келмайди
Россиялик Мария Шарапова ҳамда америкалик Винус Уильямс Санкт-Петербург шаҳрида ўтадиган “St.Petersburg Ladies Trophy – 2018” турнирида иштирок этмайди.
Аввал ҳабар берганимиздек, мазкур мусобақа директори Наталмя Камельзон ушбу теннисчиларнинг турнирда иштирок этишлари борасида музокара олиб бораётганлиги ҳақида хабар берган эди. Бироқ Мария ва Винус сўнгги қарорни қабул қилишди ва Россияга келмасликлари ойдинлашди.
Шу тариқа, “St.Petersburg Ladies Trophy – 2018” турнирида руминиялик Симона Халеп, франциялик Каролин Гарсия ва Кристина Младенович, германиялик Юлия Гёргес, россиялик Анастасия Павлюченкова, Елена Веснина, Екатерина Макарова ҳамда Наталия Вихлянцева каби маҳоратли теннисчилар иштирок этади.
Фикрлар