Маркос Алонсо "гол+пас" тизими бўйича АПЛнинг энг яхши ҳимоячиси бўлиб турибди

Лондоннинг “Челси” клуби ҳимоячиси Маркос Алонсо кеча АПЛнинг 22-турида бўлиб ўтган “Арсенал”га (2:2) қарши баҳсда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

27 ёшли испаниялик футболчи ўтган мавсумни ҳам қўшиб ҳисоблаганда гол+пас тизимида 16 очко (12+4) жамғарган. У ушбу кўрсатгич борасида премьер-лигадаги энг яхши ҳимоячи бўлиб турибди.

Маълумот учун, Алонсо жорий мавсум АПЛнинг 22та турида иштирок этиб, ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!