Марокаш ЖЧ-2026 турнирини қабул қилмоқчи

Марокаш ишлаб чиқариш ва саноат вазири Мулай Хафид Элалами қирол Муҳаммад номидан ФИФАга ЖЧ-2026 турнирини қабул қилиш бўйича таклиф юборишни режалаштирган, дея хабар беради AS нашри.

Марокашликлар ушбу мундиални испанияликлар билан бирга ўтказиш фикрини олға сурмоқда. Аввалроқ бу қарорга минтақалар ўртасидаги вазият қаршилик қилган эди.

Марокаш шу вақтга қадар 1994, 1998, 2006 ва 2010 йилларда ўтказилган мундиални ўзида қабул қилиш учун ариза топширган, бироқ барчаси муваффақиятсиз якун топган.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 турнири биргаликда ариза топширган АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!