"Машъал" "Динамо" футболчисини ўз сафига қўшиб олди

"Машъал" ўз таркибига яна бир янги футболчини қўшиб олишди.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, "Динамо" аъзоси Искандар Холмирзаев "газчилар" билан икки йиллик шартнома имзолади.

Ўтган мавсумни Самарқандда ўтказган Искандар Холмирзаев бу йилдан муборакликлар шарафини ҳимоя қилади. 

Эслатиб ўтамиз, "Машъал" бугун Украиналик Дмитрий Башлай билан шартнома имзолаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!