"Машъал" сафига икки легионер келиб қўшилди

807

Хабарингиз бор, Муборакнинг “Машъал” клуби 5  январдан буён янги мавсум учун ўқув-йиғин машғулотини Тошкентда давом эттирмоқда. Ушбу йиғин давомида  бир неча футболчилар кўрикдан ҳам ўтишмоқда ва уларнинг айримлари билан шартномалар ҳам имзолангани борасида хабар берган эдик.

Клуб расмий сайтида ёзилишича, куни кеча жамоа сафига икки нафар украиналик легионер ҳам келиб қўшилди. Хабарда айтилишича, уларнинг бири ҳужумчи, яна бири эса ҳимоячидир.

Қуйида легионерлар ҳақида қисқача маълумотни келтириб ўтамиз.

Олег Васильевич Баранник, ҳужумчи.

1992 йил, 20 мартда туғилган.

Бўйи – 178 см, вазни – 68 кг.

Фуқаролиги: Украина

Охирги ўйнаган жамоаси: “ Полтава” (Украина). Олий лигаси

Ўтган мавсум “ Полтава ” сафида 11та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урган.


Башлай, Дмитрий Александрович, ҳимоячи.

1990 йил, 25 апрелда туғилган.

Бўйи – 190 см, вазни – 76 кг.

Фуқаролиги: Украина

Охирги ўйнаган жамоаси: "Днепр" (Белорусия) Олий лигаси

Ўтган мавсум 22 ўйинда иштирок этиб, 1та гол урган.