Маскерано Хитой клубига ўтади

 

“Барселона” жамоаси ҳимоячиси Хавьер Маскерано ўз фаолиятини Хитой Суперлигасида давом эттиради. Бу ҳақда CSL News хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, “Барселона” раҳбарияти аргентиналик 33 ёшли футболчининг “Хэбэй Чайна Форчун” клубига ўтиши борасида келишувга эришган. Хитой клуби тажрибали ҳимоячининг трансфери учун 10 миллион евро сарфлаши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Хавьер Маскерано 2010 йили “Ливерпуль”дан “Барселона” сафига келиб қўшилганди. Шу вақтгача у жамоа билан турли мусобақаларда зафар қучган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!