Мбаппе "Барселона"га қарши ўйинда "йўқолиб қолди"

Килиан Мбаппе "Барселона" дарвозасини бирор маротаба аниқ нишонга ололмади. 

ПСЖ Чемпионлар лигаси чорак финалидан ўрин олган илк қарама-қаршиликда рақибга 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. 

Парижликлар ҳужумчиси Килиан Мбаппе асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ ҳаракат қилди. Мазкур баҳсда у 3 та зарба берди ва бирор маротаба дарвозани аниқ нишонга ололмади. 

Қайд этиш лозим, мазкур жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 16 апрель оқшомида бўлиб ўтади. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!