Мбаппе бошчилигидаги ПСЖ 24 ўйиндан бери ютқазмаяпти!

Франция чемпионати доирасида бўлиб ўтган "Монпелье" - ПСЖ баҳсида меҳмонлар 2:6 ҳисобида ғалаба қозонди. Аҳамиятлиси, Париж гранди мазкур 3 очко эвазига ўзининг мағлубиятсиз сериясини 24 та ўйинга етказиб қўйди. 

Килиан Мбаппе шериклари ноябрь ойидан бери ўтказилган 24 баҳснинг 17 тасида зафар қучган бўлса, яна 7 беллашув дуранг натижа билан якун топган. Луис Энрике шогирдлари охирги бор чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида "Милан"га 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйганди. 

Маълумот ўрнида, айни пайт ПСЖ 59 очко билан Лига 1 турнир жадвалида яққол пешқадамлик қиляпти. 2-поғонадаги "Брест" билан орадаги фарқ 12 очкони ташкил этади. 

Қўшимча қилиш мумкин, Париж клуби чемпионлар лигаси чорак финал босқичида Испаниянинг "Барселона" жамоаси билан куч синашади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!