Мбаппе Буффонга омад тилади

Килиан Мбаппе Жанлуижи Буффонга фаолиятини якунлаганидан кейин омад тилади.

45 ёшли дарвозабон фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Буффон 2018/19 йилги мавсумда ПСЖ сафида ўйнаган.

Сиз билан учрашиш ва афсонавий мартаба йўлингизда кесишиш имкониятига эга бўлганимдан мен учун катта шараф.
Ҳаётим давомида ўзим билан бирга бўладиган қимматли маслаҳатлари бор олтин одам. Саёҳатингиз яхши бўлсин ва энг аввало раҳмат”, - деб ёзди ПСЖ форварди ижтимоий тармоқда..

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!