Мбаппе ПСЖнинг ЕЧЛда кейинги босқичга чиқишига ишонмоқда

473

Мбаппе ПСЖнинг ЕЧЛда кейинги босқичга чиқишига ишонмоқда

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоасининг ЕЧЛ чорак финалига чиқа олишига ишонмоқда. Парижликлар ушбу турнирнинг 1/8 финал биринчи баҳсида Мадриднинг “Реал” клубига сафарда 3:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Бизда етарлича ўйин амалиёти бор. Аммо биз юқори даражада ўзимизни кўрсатишимиз керак. Ўз майдонимизда барчасини ҳал қилишимиз мумкин. Бунда мухлислар бизни охирги дақиқаларгача қўллаб-қувватлайди. Биз биргаликлар тарихни ўзгартирганимиздан афсусланмаймиз, – деб ёзади Мбаппе ўзининг Инстаграм саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ ва “Реал” жамоаларининг жавоб учрашуви 6 март куни Парижда бўлиб ўтади.