Месси Ла Лигада 366-голини киритиб, Герд Мюллерни рекордини янгилади

“Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Месси кеча бўлиб ўтган “Реала Сосьедад”га (4:2) қарши баҳсда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди.

Эътиборлиси, ушбу гол аргентиналик футболчи учун Ла Лигадаги 366-гол бўлди. Месси шу тариқа топ-5 чемпионатлари тўпурари ҳисобланган афсонавий Герд Мюллернинг (365та) рекордини янгилади.

Маълумот учун, Месси жорий мавсум чемпионатнинг 19та учрашувида иштирок этиб, ўз ҳисобига 17та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!