Мессининг отаси Леонинг "Барса"га қайтишини истаяпти

ПСЖ футболчиси Лионель Мессининг отаси Хорхе Месси ўғлини "Барселона"да ўйнаш истаки бор эканини яшириб ўтирмади. 

"Ўғлим "Барса"га қайтишни истаяпти. Мен ҳам шундай бўлишини хоҳлардим. Аммо бу фақат эҳтимоллар назарияси, холос. Вазият буткул ўзгариб кетиши ҳам мумкин", - деди машҳур футболчининг отаси. 

Эслатиб ўтамиз, Лео мавсум якунида ПСЖни тарк этади. Унинг хизматларига "Барселона", "Челси", "Ньюкасл" ва "Ал-Ҳилол" каби клублар қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию