“Металлург” бош мураббийи Рустам Мирсодиқов истеъфога чиқди

  • 25 декабрь, 2017, 13:53
  • Isayev Bekzod
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бугун Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида янги мавсумга тайёргарлик кўраётган “Металлург” футбол клубида йиғилиш бўлиб ўтди ва унда жамоа бош мураббийи Рустам Мирсодиқов истеъфо берганлигини эълон қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Tecno

Шу йиллар мобайнида ўзига кўмаклашиб келган мураббийларга, футболчиларга миннатдорчилик билдирди ва уларнинг келгуси фаолиятида омад тилади.

Ўз навбатида “Металлург” футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, жамоа ўйинчилари ҳамда мухлислар номидан “Металлург” ПФКдаги узоқ йиллик самарали меҳнати учун Рустам Тўхтамуродовичга миннатдорчилик билдиради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!