"Металлург" Олий лигада қандай натижаларга эришган?

Мамлакатимиз футболи бу йил катта ўзгаришларни бошидан кечирмоқда. Биринчи марта жамоалар янгиланган чемпионатда, Суперлига баҳсларида қатнашишга ҳозирланишмоқда.

Бекободнинг “Металлург” жамоасида ҳам мавсум тадориги қизғин кечди. Ўтган йилги мавсум билан таққослайдиган бўлсак, таркиб сезиларли тарзда янгиланди. Олдинги жамоадан бармоқ билан санарли даражада кам ўйинчилар қолишди.

Жамоанинг ўртача ёши ҳам кескин ёшартирилди. Таркибимизда бир неча нафар иқтидорли ёшлар пайдо бўлишди. Улар орасида Осиё чемпионлари ҳам бор. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шу вақтга қадар “Металлург” кучлилар сафида бугунгача 584 та учрашув ўтказган. Уларда "маъданчилар" 193 та ғалаба, 118 та дуранг ва 273 та мағлубия қайд этишган.

Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 737:929 ни ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!