"Металлург-W"ни чемпион қилган мураббий истеъфога чиқди

Аёллар футболи бўйича 2017 йилги мавсумни кўтаринки кайфиятда ўтказиб, мамлакат миллий чемпионати ҳамда Ўзбекистон кубоги баҳсларида зафар қучган “Металлург-W” жамоаси бош мураббийи Шерали Бобоқулов истеъфо берди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бекободлик футбол ишқибозларига беш йиллик фаолияти давомида унутилмас лаҳзаларни тортиқ этган, кетма кет тўрт мавсум Ўзбекистон вице-чемпионлигидан сўнг ниҳоят ўтган йили асосий мақсад – Ўзбекистон чемпионлигига эришган “Металлург-W” жамоаси муваффақиятида шубҳасиз бу иқтидорли мураббийнинг ҳиссаси беқиёс.

Хабарда айтилишича, Бобоқудов бошқа ишга ўтаётганлиги муносабати билан истеъфо берган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!