"Металлург"нинг ОКМКга қарши ўйинлардаги натижалари қандай?

Суперлиганинг энг муросасиз дербилардан бири саналувчи “Металлург” – ОКМК қарама-қаршилигида кичик устунлик бекободликлар томонида: 31 учрашув, 15 ғалаба, 3 та дуранг, 13 мағлубият. Тўплир фарқи – 51:50, “Металлург” фойдасига.

Мазкур жамоаларнинг Олмалиқда кечган ўйинлари тарихига тўхталадиган бўлсак, унда кончилар устунлигини кўришимиз мумкин. ОКМК ўз майдонидаги 15 баҳснинг 11 тасида ғалаба қозонган. 2 та ўйинда меҳмонларнинг қўли баланд келган ва яна 2 та учрашувда дуранг қайд этилган.

Ўзаро учрашувларда энг кўп тўп киритган ўйинчилар Зоҳид Абдуллаев (“Металлург”, 7 та гол) ва Мўйдин Мамазулумов (ОКМК, 5 та гол)

Қуйида Олмалиқда ўтган сўнгги бешта учрашув натижаси билан танишинг:

03.08.2022  АГМК – Металлург – 0:1

19.06.2021  АГМК – Металлург – 2:0

29.02.2020  АГМК – Металлург – 1:1

28.06.2019  АГМК – Металлург – 1:1

17.08.2018  АГМК – Металлург – 2:3

“Металлург” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!