"Милан" - "Интер". Доннарумма жароҳати сабаб учрашувни ўтказиб юбориши мумкин

Хабарингиз бор бугун Италия кубоги 1/4 финал босқичидан ўрин олган “Милан” ҳамда “Интер” жамоалари ўртасидаги қизиқарли ва муросасиз беллашув бўлиб ўтади.

Sky Sport Italia’нинг маълум қилишича “россонерилар” дарвозабони Жанлуижи Доннарумма ушбу Милан дербисини ўтказиб юбориши мумкин. Берилган маълумотларга қараганда 18 ёшли посбон кутилмаганда жароҳат олган ва шифокорлар ҳозирча унинг ушбу учрашувга қадар соғайиб кетиши борасида аниқ фикр айта олишмаяпти.

Маълумот учун, Доннарумма жорий мавсум А Сериянинг 18та учрашувида майдонга тушиб, 5та ўйинда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!