Мисрликлар Салахни "Реал"га ўтишини исташмоқда

Миср футбол ассоциацияси президенти Або Рида “Ливерпул”да тўп сураётган мисрлик футболчи Муҳаммад Салахни ёзда “Реал”га ўтишини қўллаб-қувватлашини айтди.

“Реал” келаётган ёзда Салахга таклиф юбормоқчи. Муҳаммад ўз ўйинини янада кучайтирмоқчи ва шубҳасиз, мисрлик футболчилар ҳам “Реал” каби дунёга машҳур жамоаларда тўп суришса, бу Миср футболи учун ажойиб бўлар эди”, - дейди Рида мамлакат телеканалларидан бирига берган интервьюсида.

Маълумот учун, 25 ёшли футболчи жорий мавсум “Ливерпуль” сафида жами 30та учрашувда иштирок этиб, рақиблари дарвозасига 24та гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!