“Монако” устози: Қийин майдонда ажойиб ғалабага эришдик

 

“Монако” жамоаси бош мураббийи Леонардо Жардим “Страсбур”га қарши (3:1) учрашувдан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Қийин майдонда ажойиб ғалабага эришдик. Биринчи бўлимда анча самарали ўйин кўрсатиб, иккинчи бўлимда хотиржамроқ ҳаракат қилдик. Менинг фикрима, биз ҳақли равишда ғалаба қозондик.

“Страсбур” бизга муаммолар туғдирди, чунки ҳимояланиш осон бўлмади. Ғалабадан кейин дам олиш кунлари тикланамиз. Асосий рақобатчилар очко йўқотиши мумкин. Аммо уларга боғлиқ бўлиб қолишни истамаймиз. Асосий мақсадимиз – ғалаба”, – деди Жардим.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!