Моуриньо кутилмаган лигага йўл олмоқчи

“Рома”дан истеъфога чиқарилганидан кейин ишсиз юрган Жозе Моуриньо келаси ёзда мураббийлик фаолиятига қайта киришишини эълон қилган эди.

Португалиялик мутахассисга кутилмаган лигада иш чиқди. Туркия Суперлигаси вакили “Фенербаҳче” машҳур мураббийни ишга чорлаяпти. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди.

Моуриньо аввалги жамоаси – “Рома”ни 2021 йилнинг ёзида қабул қилиб олган эди. Унинг қўл сотида римликлар жами 96 та учрашувда 44 та ғалаба, 23 та дуранг ва 29 та мағлубият қайд этди. УЕФА Конференциялар лигасида бош соврин соҳиби бўлди, Европа лигасида финалда ўйнайди. Бироқ, Моуриньо ўз олдига қўйилган асосий вазифа – жамоани Европа Чемпионлар лигасига олиб чиқишни уддалай олмади.

Португалиялик мутахассисга Испания, Англия, Саудия Арабистони каби клублардан қизиқиш борлиги айтилмоқда.

Тажрибали мутахассис фаолияти давомида “Рома”дан ташқари”Тоттенхэм”, “Манчестер Юнайтед”, “Челси”, “Реал”, “Интер”, “Порту”, “Лейрия” ва “Бенфика” каби жамоаларда ишлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Имомали олимов
20/03/2024 12:58
Бу КАЙСИ ЧЕМПИОНАТ КЛУБЛАРИ?????
Тажибоев Мирзаакбар
20/03/2024 08:16
Испания , Англия , Саудия Арабистони булар алоҳида алохида давлату хурматли Админ жаноблари , клублар эмас тўғрими ? Ё мен адашди ми ?