Моуриньо Мхитарянни қайдномага киритмади

“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо ярим ҳимоячи Гейнрих Мхитарянни Англия Премьер-лигаси 24-тури доирасида “Бёрнли”га қарши кечадиган баҳсда иштирок этиши мумкин бўлган 18 футболчи орасида киритмади.

Тhe Sun нашрида ёзишларича, арманистонлик футболчи “Арсенал” сафига ўтиши боис, “қизил иблислар”нинг кетма-кет иккинчи ўйинида ҳам қайдномага киритилмади.

Илгарироқ, Мхитарян “Арсенал” футболчиси Санчеснинг трансферини бир қисми сифатида “тўпчилар” сафига ўтиши борасида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!