Моуриньо: МЮ кейинги мавсумгача 2-3 футболчини сотиб олади

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоанинг трансферлари ҳақида тўхталиб ўтди.

- Кейинги мавсумда биз 2 ёки 3 футболчини ўз сафимизга қўшишимиз лозим. Ёзда янги ярим ҳимоячи жамоага олиб келишни режалаштиряпмиз, у Майкл Кэррикнинг ўрнига майдонга тушади. Кэррик ажойиб футболчи, аммо ушбу мавсум у жамоа учун ҳеч қандай натижа кўрсатмади. Унинг фаолияти якунига келди деб ўйлайман.

Шуни айтишим лозимки, ёзги трансфер мавсумида бизнинг мақсадимиз жамоага ярим ҳимоячи ва майдон марказида ўйин олиб бора оладиган 2 футболчи қўшишимиз лозим, - дейди Жозе goal.com нашрига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!