Моуриньо “Рома”дан ҳайдалганига муносабат билдирди

2021 йилнинг ёзида “Рома”ни қабул қилиб олиб, клуб билан уч йиллик битим имзолаган Жозе Моуриньо шартномасини охиригача етказа олмади.

Рим клуби раҳбарияти натижалардан қониқмагани ва жамоа ўйинчилари орасида Моуриньога нисбатан норозилик кўпайиб кетгани боис, португалиялик мутахассисдан воз кечишга қарор қилди.

Жозе Моуриньо ишдан олиниши ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди.

“Рома”дан кетказилишимнинг ҳайрон қоларли жойи йўқ. Лекин кетма-кет икки марта Еврокубоклар финалига чиққан мураббийни қандай қилиб ишдан ҳайдаш мумкинлигини тушуниш қийин. Энг ҳайратланарлиси ҳам аслида мана шу, - деди Жозе Моуриньо.

Таниқли мутахассис қўл остида “Рома” УЕФАнинг Конференциялар лигасида ғолиб чиқди ва кейинги мавсум Европа лигаси финалчиси бўлди.

Моуриньо бошчилигида “бўрилар” жами 96 та ўйинда 44 та ғалаба, 23 та дуранг ва 29 та мағлубият қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!