Муайтай: Ўзбекистон кубогида андижонлик ўсмирлар 1-ўринни эгаллади!

20- 24 июнь кунлари Андижон шаҳрида муайтай бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон кубоги турнири бўлиб ўтди.

Мазкур кубок баҳсларида юртимизнинг барча худудларидан 428 нафар иштирокчи ғолиблик учун баҳс олиб бордилар. Турнир қизғин ва муросасиз баҳсларга бой тарзда ўтди.

Якунда, умумжамоа ҳисобида Андижон вилояти 1- ўринни қўлга киритган бўлса, Самарқанд 2-ўрин ва кучли учликдан фарғоналик ўсмирлар жой олди.

IMG_20230626_003632_011

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!