МЮ Де Хеа билан шартномани узайтирмоқчи

“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуринью жамоа раҳбарияти дарвозабон Давид Де Хеа билан келишувни узайтириш ниятида эканлигини айтиб ўтди.

Айтиш лозимки, испаниялик посбоннинг манкуанликлар билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган бўлиб, унга кўра ушбу келишув яна бир йилга узайтирилиши мумкин.

“Албатта, биз шартномани узайтириш имкониятидан фойдаланамиз. Жаноб Вудворднинг (МЮ вице-президенти) деярли бўш вақти йўқ. Шу боис у Давидга узоқ муддатли шартнома таклиф қилади. Бундан дарвозабон бизга керак”, - дейди португалиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!