МЮ Де Хеага янги шартнома таклиф қилмоқчи

“Манчестер Юнайтед” икки ҳафта олдин Давид Де Хеа билан шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлаган.

The Telegraph хабарига кўра, манкунианлар 27 ёшли голкипер билан зудлик билан шартномани узайтиришмоқчи.

Маълумот учун, испаниялик посбон “қизил иблислар” билан 2019 йилга қадар мўлжалланган амалдаги шартномасига кўра, ҳафтасига 200 минг фунт маош олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!