МЮ ниҳоят Моуриньони кўндирди

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббий Жозе Моуриньо билан амалдаги шартномани узайтириш борасида келишувга эришди.

The Telegraph нашрининг маълум қилишича томонлар ўртасида ўтган ойда бошланган музокаралар ижобий якун топган. Унга кўра 54 ёшли португалиялик мутахассис манкуанликларни 2021 йилга қадар бошқаради. Клишувга кўра шартнома кейинчалик томонларнинг розилиги билан яна бир йилга узайтирилиши ҳам мумкин.

Ҳозирча Моуриньо ушбу шартномага имзо чекканича йўқ. Лекин, маълумотларга кўра барчаси аниқ ва келишув имзоланиши биланоқ бу расман эълон қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!