МЮ Онана ўрнига Ла Лигадан бошқа дарвозабон топиб қўйди

"Манчестер Юнайтед" клуби ёзда дарвоза чизиғини янгиламоқчи. Шу сабаб раҳбарият "Реал Сосьедад" вакили Алекс Ремирони сотиб олишни истаяпти. 

"Marca" нашрининг хабар беришича, Андре Онананинг "қизил иблислар"даги келажаги хавф остида турибди. У янги мавсум захирада қолиши ва ҳатто, сотиб юборилиши ҳам мумкин. 

Айни вақтда Ремиронинг товон пули 70 миллион еврони ташкил этади. "Трансфермаркт" портали унинг баҳосини 25 миллион еврога баҳолаган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию