МЮ ўзига ҳужумчи изламоқда, улар орасида Санчес, Варди ва Чичаритоларнинг номзоди бор

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби қишки трансферлар даврида ўз таркибини ҳужумчи билан кучайтирмоқчи.

The Telegraph нашрининг ёзишича жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньюни Златан Ибрагимович ҳамда Ромелу Лукакуларнинг яхши формада эмаслиги ёқмаяпти. Маркус Рэшфорд ва Антони Марсьялларга эса у қанот футболчси сифатида қарамоқда. Шу боис португалиялик мутахассис давралар оралиғида жамоасига марказий ҳужумчи сотиб олишни режалаштирмоқда.

Унга кўра МЮ Алексис Санчес («Арсенал»), Жейми Варди («Лестер») ва Хавьер Эрнандес («Вест Хэм») каби футболчиларнинг номзодларини кўриб чиқмоқда. Ушбу уч футболчининг орасида энг қиммати шубҳасиз Жейми Вардидир. Боиси, “Лестер” ўз тўпурарини 35 млн фунтдан камига сотмоқчи эмас.

Маълумот учун, “Манчестер Юнайтед” айни дамда Англия премьер-лигасининг ўтган 22та тур якунларига кўра 47 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!