МЮ Санчес учун ортиқча пул сарфламайдиган бўлди ёхуд Мхитарян "Арсенал" билан келишувга эришди

903

МЮ Санчес учун ортиқча пул сарфламайдиган бўлди ёхуд Мхитарян

“Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян “Арсенал” билан шартнома шартлари борасида келишиб олди.

Берилган маълумотларга қараганда арманистонлик футболчи яқин икки кун ичида “канонирлар” сафида тиббий кўрикдан ўтади.

Таъкидлаш лозимки, Мхитаряннинг Лондон клуби билан келишувга эришгани “Арсенал”дан Алексис Санчесни сотиб олаётган манкуанликларга анча маъқул келди. Боиси, энди МЮ чилилик футболчи учун лондонликларга пул тўламайди ва футболчиларнинг тўғридан-тўғри рокировкаси амалга оширилади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.