МЮ халоскори бўлиб бораётган Хойлунд жароҳат олиб, сафдан чиқди!

"Манчестер Юнайтед" футболчиси Расмус Хойлунд жароҳат олиб, сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. 

Маълум бўлишича, норвегиялик ҳужумчи мушакларини шикастлаб олган. У тахминан икки ёки уч ҳафта майдонга туша олмайди. 

Эслатиб ўтамиз, Хойлунд жорий мавсум АПЛнинг 20 баҳсида 7 гол ва 2 ассист қайд этган. Шунингдек, Расмус чемпионлар лигасининг 6 беллашувида ўз номига 5 гол ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!