Наманганда ёш теннисчилар баҳси давом этмоқда

 

Наманган шаҳрида ўсмирлар ва қизлар ўртасида Халқаро теннис федерацияси (ITF) ҳамда мамлакатимиз теннис федерацияси томонидан анъанавий мусобақа ўтказилмоқда. 

Турнирнинг жуфтлик баҳсларида Азиз Дадабоев ва Иброҳимжон Ўринов россиялик Петр Капускин ҳамда Владислав Тасенков билан рақобатлашди.

Учрашувда вакилларимиз 6:4, 5:7, 10:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва чорак финал босқичига йўл олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!