"Наполи" голлар шоусида ғалаба қозонди (видео)

“Наполи” ўз майдонида “Сампдория”ни қабул қилди ва  3:2 ҳисобида ғалабага эришди.

Ўйиннинг 2-дақиқасида Гастон Рамирес ҳисобни очди. 16-дақиқада эса Маркес Аллан ҳисобни тенглаштирди. Бироқ 27-дақиқада Фабио Квальярелла “Сампдория”ни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Орадан 6 дақиқа ўтиб эса Лоренцо Инсинье яна ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлим сўнггида эса Гамшик неаполликларга ғалаба келтирган голни киритди.

Қуйида ушбу ўйин видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!