"Насаф" - "Ал-Файсали" ўйинида ишлайдиган ҳакамлар номи маълум бўлди

Осиё Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида ўрин олган “Насаф” ҳамда Иорданиянинг “Ал-Файсали” жамоалари ўртасидаги баҳсни бошқариб борадиган ҳакамлар номи маълум бўлди.

30 январ санасида Қарши шаҳрида ўтадиган баҳсни япониялик Кирума Хироюку бошқаради. Унга қанотларда ҳамюртлари Очи Шинжи ҳамда Такаги Такумилар ёрдам беради.

Заҳирадаги ҳакам вазифасини эса тожикистонлик Насрулло Кабиров ўтайди. Учрашув назоратчиси Али Хамад Мадхад Сайф Ал-Бедвавидир. “Марказий” стадионида кечадиган баҳс комиссари эса бутанлик Доржи Миндудир.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!